Қоидалар
- 1. Хужжат мазмуни
- 2. Фойдаланувчи статуслари
- 3. Хизматлар
- 4. Мулкий ҳуқуқлар
- 5. Махфийлик
- 6. Санкциялар
- 7. Кафолатлардан озодлик
1. Хужжат мазмуни
1.1 Ушбу Қоидалар фойдаланувчи ва сайт маъмурияти ўртасидаги юридик мажбурият бўлиб, фойдаланувчиларнинг uTube таълим видеопортали (uTube видеопортали) ҳизматларидан фойдаланишларини тартибга солади.
1.2 Ушбу Қоидалар фойдаланувчи uTube видеопорталидан фойдаланишни бошлаган вақтдан бошлаб кучга киради ва ноъмалум муддатгача аммал қилади.
1.3 uTube видеопорталдаги барча хизматлар бепул тақдим этилиши боис, уларга нисбатан истеъмолчилик ҳақ-ҳуқуқи қўлланилиши мумкин эмас.
1.4 Ушбу Қоидаларнинг маълум бир бандининг суд қарори билан мажбурий бажрилиш шарти бекор қилиниши Қоидаларнинг қолган бандларининг ўз кучини йўқотганлигини англатмайди.
1.5 uTube видеопортал Маъмурияти томонидан хеч қандай махсус хабарларсиз келишувга ўзгартириш киритилиши мумкин. Агарда келишувнинг янги нашрида бошқа шартлар назарда тутилмаган бўлса Келишувнинг янги нашри уни uTube видеопорталига жойлангандан сўнг кучга киради.
1.6 Ушбу Қоидаларнинг бандлари фойдаланувчилар томонидан бузилган холларда uTube видеопорталнинг чора курмаслиги сайт Маъмурияти, кейинчалик ўз манфаатларини химоя қилиш хуқуқидан ва сайт Маъмурияти шу каби қоида бузарликлар содир этилганда, ўз хуқуқларидан воз кечишини билдирмайди.
1.7 Ушбу Қоидалар бўйича саволлар туғилган ҳолда, фойдаланувчи uTube видеопортали Маъмурияти билан қайта алоқа орқали боғланиши мумкин.
1.8 Интернетга уланиш, керакли жихозларни ва дастурий таъминтотларни харид қилиш масалалари фойдаланиш келишувига кирмайди ва фойдаланувчилар томонидан мустақил хал қилинади.
2. Фойдаланувчи статуслари
2.1 uTube видеопорталнинг фойдаланувчилари куйидагиларга бўлинадилар:
оддий фойдаланувчилар;
ID.UZ тизимида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар.
2.2 Оддий фойдаланувчилар видеофайлларни кўриб чиқишга, қўчириб олишга ва видеонинг кодини ўз сайтида жойлаштиришга эга.
2.3 ID.UZ тизимида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар uTube видеопорталига ўқув материалларни жойлаштириш имкониятига эга.
3. Хизматлар
3.1 uTube.uz видеопортали Ўзбекистонда соғлом авлодни ривожланишига хизмат қилувчи таълим, маданий-маърифий ва бошқа материалларни тўплаш ва сақлаш учун мўлжалланган бўлиб ундаги материаллар TAS-IX тармоғи фойдаланувчилари томонидан бепул кўриш ва юқлаб олиниши мумкин.
3.2 Фойдаланувчилар томонидан жойланган барча ресурслар сайт модератори текширувидан ўтади ва агар ушбу Қоидаларга мос келса, асосий саҳифада пайдо бўлади.
3.3 uTube видеопорталида куйидаги ўқув материалларни жойлаштириш мумкин:
- 3.3.1 видеолекциялар;
- 3.3.2 видеосеминарлар;
- 3.3.3 видеодарсликлар;
- 3.3.4 видеопрезентациялар;
- 3.3.5 интерактив курслар.
3.4 uTube видеопорталида куйидагилар таъқиқланади:
3.4.1 Беадаб номли ва мазмунли видеоматериалларн жойлаштириш.
3.4.2 Видео изоҳларида ва тавсифларда мот, жаргон ва беадаб бўлган сўзларни ишлатиш таъқиқланади.
3.4.3 Куйидаги видео ва маълумот жойлаштириш:
- 3.4.3.1 Ўзбекистон Республикаси қонунларига зид бўлган;
- 3.4.3.2 одоб ахлоққа зид бўлган;
- 3.4.3.3 ирк, миллат ва дин хуш кўрсамликка акс эталаётган;
- 3.4.3.4 эротик ва порнографик хусусиятга эга бўлган;
- 3.4.3.5 зўравонлик ва қотиллик саҳналари;
- 3.4.3.6 спиртли ичимликлар ва гиёҳванд моддалар истеъмолини кўрсатувчи видео.
3.4.4 Реклама қиланаётган ва пулли хизматлар кўрсатилаётган.
3.4.5 Видеофайнинг мазмунида ва унинг изоҳида реклама қиланаётган ва пулли хизматлар кўрсатилаётган.
3.4.6 Ўқув-таълим ва маданий-маърифий бўлмаган.
3.4.7 Видеофайл изоҳи майдончасини турли хилдаги эълонлар ва/ёки видеофайлга алоқаси бўлмаган бошқа хусусий мавзудаги изоҳлар билан тўлдириш.
3.4.8 Ушбу Қоидаларни ва Маъмурият ҳаракатларини музокара қилиш ва uTube видеопортал Модераторларига ва Маъмуриятига даъво килиш.
4. Мулкий ҳуқуқлар
4.1 Фойдаланувчи uTube видеопортал хизматларидан ҳеч қайси бирини ёки uTube видеопорталидан олинган ҳар қандай ахборотни даромат ортишиш, сотиш каби ўз манфаати йулида ишлатиши мумкин эмас.
4.2 Фойдаланувчи uTube видеопортал технологияларини бузиши, дастурий махсулотлар кодларини декомпеляция қилиши (uTube видеопорталидан қўчириб олинаётган) мумкин эмас.
4.3 uTube видеопортал хизматлари ва уларнинг ишлаши учун барча керак бўлган воситалар ва порталда жойлаштирилган барча ахборотлар Ўзбекистон қонунчиилкда белгиланган тарзда тегишли қонунлар билан ҳимояланган.
4.4 uTube видеопортал Маъмурияти фойдаланувчига порталдан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этади ва шу билан бирга фойдаланувчи ўз навбатида порталнинг ички, код қисмини, бузмасликка, порталдан фойдаланиш вақтида фойдаланувчи компютерига юкланган кодларни ўз мақсадаларида ишлатмаслик шартига рози бўлади.
5. Махфийлик
5.1 Махфийлик uTube видеопортали фойдаланувчи хақида, у uTube видеопорталидан фойдаланиш вақтида олиши мумкин бўлган барча маълумотларга нисбатан қўлланилади.
5.2 Шахсий маълумотларни йиғиш ва қўллаш.
5.2.1 uTube видеопортали фойдаланувчи хақида, у uTube видеопорталидан фойдаланиш давомида, шахсий маълумотга эга бўлади ва уларни тўплайди.
5.2.2 uTube видеопортали автоматик ҳолда фойдаланувчи браузеридан IP-манзил, Cookie ва кўриб чиқилаётган ресурс хақида маълумотга эга бўлади.
5.2.3 Cookie – бу кичик хажмдаги файл бўлиб, у фойдаланувчининг компютерида сайтга ташрифдан сўнг сақланиб қолади. Бу файл фойдаланувчи сайтнинг барча имкониятларидан фойдалана олиш учун зарур. Cookieнинг ўзи ҳеч қандай шахсий маълумотни ўзида сақламайди.
5.2.4 uTube видеопортал фойдаланувчи IP-манзилни уни фойдаланувчи сифатида рўйхатга олиш ва сайтда кўриб чиқилган саҳифалар тарихини сақлаб қолиш учун ишлатади. Шу орқали uTube видеопорталининг кайси саҳифалари фойдаланувчилар томонидан кўриб чиқилганлиги анқланади. uTube видеопортали IP-манзилни фойдаланувчининг шахсий маълумотлари билан боғламайди, яъни uTube видеопортали фақат фойдаланувчининг сайтдаги хатти-ҳаракатини кузатади, файдаланувчининг ўзи эса махфий сақланади. uTube видеопортали IP-манзилларни ўзга мақсадларда ишлаимайди.
5.3 Махфий маълумотларни очиб берилиши
5.3.1 uTube видеопортали фойдаланувчи хақида олинган шахсий маълумотларни ҳеч кимга ва ҳеч қачон очиб бермайди.
5.3.2 uTube видеопортали фойдаланувчи хақидаги маълумотларни қуйидаги ҳоллларда учинчи томонга очиб бериши мумкин:
- 5.3.2.1 Фойдаланувчининг ўзи шунга ихтиёр этганда;
- 5.3.2.2 Бу сиз фойдаланувчи керакли хизматдан фойдалана олмаса;
- 5.3.2.3 Буни Ўзбекистон ёки халқаро қонунчилик ва/ёки хукумат аъзолари қонунга ҳилоф бўлмаган тарзда талаб қилганда;
- 5.3.2.4 Фойдаланувчи фойдаланиш битимини бузганда.
6. Санкциялар
6.1 Ушбу Қоидалардаги 3.4.7 бандини бузган uTube видепортал фойдаланувчилари почта орқали огохлантирилади. Такрор қоида бузарлик содир этилганда — ушбу фойдаланувчи блокланади.
6.2 Ушбу Қоидалардаги 3.4.1, 3.4.2, 3.4.3.4, 3.4.4, 3.4.5, 3.4.6, 3.4.7, 3.4.8 бандларини бузган uTube видепортал фойдаланувчилари блокланади.
6.3 Ушбу Қоидалардаги 3.4.3.1, 3.4.3.2, 3.4.3.3 бандларини бузган uTube видепортал фойдаланувчилари блокланади ва ушбу фойдаланувчи ҳақидаги маълумотлар тегишли органларга юборилади.
7. Кафолатлардан озодлик
7.1 uTube видеопортал Маъмурияти сайтнинг барча хизматлари фойдаланувчи талабларига тўғри келиши ва ҳамма вақт бехато, узлуксиз ва тез тақдим эилишига кафолат бермайди.
7.2 uTube видеопортал Маъмурияти Интернет тармоғи орқали uTube видеопорталидан фойдаланиш жараёнида фойдаланувчига ва/ёки унинг компютерига учинчи томон орқали етиши мумкин бўлган зиёнга жавобгар эмас.
7.3 uTube видеопортал Маъмурияти порталнинг хизматларидан фойдаланиш вақтида фойдаланувчига етгазилган бевосита ёки билвосита зиёнга жавобгар эмас.
7.4 uTube видеопорталида ташқи ресурсларга ишоратлар берилиши мумкин. Фойдаланувчи бу ресурсларни фаоллигига ва ишончлийлигига сайт маъмурияти жавобгар эмаслигини ёдда тутмоғи лозим.
7.5 uTube видеопортали ўз ҳизматларини фойдаланувчига етказиб бериш жараёнида ишлатадиган ёки эга бўладиган барча маълумотлар даромат орттириш мақсадида ишлатилмайди ва ўзга шахсларга овоза қилинмайди.
- Барча7366
- Адабиёт 146
- Алкоголь ва тамаки ҳақида ҳақиқат 44
- Астрономия 144
- Биология 51
- Болаларга 626
- География 149
- ГТО, ГТ-маҳсулотлар 21
- Дорилар, вакциналар 9
- Жамиятшунослик 118
- Зоология 99
- Илмий-оммабоп 861
- Информатика 1180
- Иқтисод 75
- Кимё 34
- Кўнгилочар 617
- Маданият 270
- Маиший кимё 5
- Математика 97
- Менеджмент 40
- Молия 37
- Мусиқа 673
- Нон, тайёрлаш сирлари 10
- ОИТС ва бошқа касалликлар 19
- Ота-оналар учун 121
- Педагогика 82
- Психология 168
- Рўзѓоршунослик 223
- Саломатлик ва гўзаллик 104
- Санъат 247
- Сиёсатшунослик 96
- Спорт 483
- Таом, фастфуд 600
- Тарих 444
- Техника 463
- Тиббиёт 103
- Фалсафа 79
- Физика 182
- Филология 66
- Юриспруденция 16
Оммабоп теглар
- adobe
- after
- autocad
- cisco
- corel
- cs-cs2
- dasturlash
- discovery
- effects
- english
- excel
- flash
- hayot
- html
- iphone
- lectury
- linux
- maven
- mocha
- moodle
- mustaqillik
- photoshop
- saas
- servlet
- spring
- stanford
- tarix
- teachpro
- utour
- vatan
- virtualdars
- visualstudio
- windows
- zakovat
- авиация
- авто
- алкоголь
- альпинизм
- антон
- арбоблар
- астрономия
- беременность
- бизнес
- биология
- бокс
- болезнь
- большая
- велопокатушка
- вода
- война
- вред
- вязание
- гадецкий
- гармония
- география
- геометрия
- гимнастика
- гитара
- гм-продукты
- гордон
- деньги
- дети
- динозавры
- доллар
- ералаш
- жданов
- животные
- задача
- здоровье
- землетрясения
- игра
- игры
- интернет
- информатика
- искусство
- история
- иқтисод
- йога
- кино
- киножурнал
- кинофестиваль
- клип
- клипы
- компьютеры
- концерт
- космос
- красота
- кулинария
- культура
- кургинян
- кухня
- луғат
- макияж
- макурин
- математика
- медицина
- менеджмент
- млекопитающие
- музыка
- мульт
- мультик
- мультимедия
- мультфильм
- мусиқа
- навоий
- наталья
- научно-популярное
- новости
- обучение
- опасность
- оружие
- ошхона
- передача
- планета
- политика
- политология
- президент
- природа
- притча
- программирование
- пряжа
- психология
- птицы
- ражаби
- развитие
- реклама
- россия
- самолет
- самоучитель
- сарвара
- сервис
- сова
- социалка
- социология
- спицы
- спорт
- ссср
- сталин
- суиқасд
- сукок
- танцы
- тараккиет
- тарих
- ташкент
- телефон
- тело
- техника
- технологии
- толстая
- тошкент
- трейлеры
- тренинг
- трюки
- узбекистан
- узбеккино
- умаров
- уроки
- физика
- филология
- философия
- фонтан
- футбол
- хамидов
- харизма
- химия
- хужа
- цель
- человек
- шерсть
- шеърият
- школа
- экология
- экономика
- этюды
- юмор
- юриспруденция
- язык
- ёшлар
- ўзбекистон

