Авторизация
Логин:

Видео

Xiva Pahlavon Mahmud maqbarasi

Хива шахридаги тарихий архитектура ёдгорликлари ичида энг хашаматли ва чиройлилиги билан ажралиб турадиган Пахлавон Махмуд макбарасидир. Пахлавон Махмуд макбараси Хива шахринингалд уртасида жойлашган. Макбара гумбазининг баландлиги (25 м) сабабли шахардан 5-6 чакирим наридан куриниб туради. Макбаранинг хозирги куринишдаги гумбази Мухаммад Рахимхон I-даврида курилиб, унинг Угли Оллокулихон даврида чиройли кошинлар билан безатилган. Шунинг учун хам купчилик олимлар бу макбарани Хива хонларининг Кунгирот сулоласи хилхонаси деб аташади.
Пахлавон Махмуд макбарасига 1703 йилда Шохниёзхон томонидан курилган дарвозахона оркали кирилади. Даркозахонанинг гумбазли дахлизидан утиб, макбара катта гумбазининг олдидаги ховлига чикилади. Ховлининг гарб томонида гумбазнинг бурчагига ёпиштириб курилган икки каватли корихона ва унинг олдида пишган гиштдан ишланган катта супа бор. Шарк томонида айвон, гулжой, кудук ва ёзги мачит жойлашган.
Катта гумбазли хонакохнинг ички улчамлари 9,5х9,5 метр булиб туртбурчак шаклидадир. Унинг ярмидан тепаси саккизбурчакли килиб ишланган. Шаркий девордаги эшикдан дахлизга чиклади, гарбий девордаги эшикдан зиёратхонага кирилади. Шимолий деворнинг уртасида баланд ва кенг килиб ярим айлана шаклида равок ишланган. Бу равок ичидаги баланд кабрга Мухаммад Рахимхон I дафн килинган.

Изоҳлар йўқ

Изоҳингизни қолдиришингиз мумкин.

Бунинг учун авторизациядан ёки рўйхатдан ўтишингиз зарур.

Оммабоп теглар